48474

Президент Администрациясида бир қатор янги лавозим тайинловлари амалга оширилди

Ўзбекистон 17 октябрь 15:22 1 149

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармойишларига асосан Адлия вазирлиги ва органлари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти администрациясининг масъул лавозимларига тайинланди.

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг бошлиғи Беҳзод Рахматиллоевич Болиев Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси Аҳолининг ижтимоий қатламлари билан ишлаш шўъбаси мудири лавозимига;

Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармасининг бош маслаҳатчиси Элдор Алишерович Хасанбаев эса Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси етакчи консультанти лавозимига;

Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармасининг бош маслаҳатчиси Бобур Боходирович Каримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Давлат ҳокимияти республика органлари билан ишлаш шўъбаси етакчи инспектори лавозимларига тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, 26 август куни Президент Шавкат Мирзиёев фармонига асосан Президент Администрацияси ташкил этган эди. 27 август куни эса фармонга асосан Президент Администрацияси раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида яна бир фармон имзоланганди.

Изоҳ билдириш