39096

Пластикга 3.500.000 сўм, нақд пулга 2900000 сўм. Истеъмолчи яна ҳақ бўлиб чиқди

Ўзбекистон 17 май 15:00 1 704

Савдо дўконларида нарх навонинг ёзилмаганлиги, истеъмолчи ва харидор ўртасида тушунмовчиликни келтириб чиқаради. Сотувга қўйилган махсулотларнинг нархи ёзиб қўйилиши хам истеъмолчи хам тадбиркор учун олди сотди муносабатларини амалга оширишдаги илк қадамни вазифасини бажаради. Агар аксинча холат бўлса, нақд пул хамда пластик учун қўйилган “нархлар ” вужудга келади.

Шундай холат Нукус шахар 22 кичик туман 17 уй 13 хонадон да истиқомат қилувчи фуқаро С.Реймова билан юзага кеди. Яъни фуқаро шахардаги «Кырық қыз ресторани» иморатида жойлашган Sumsung дўконидан «Notеbook» харид қилмоқчи бўлади. Унинг нархлари билан танишган вақтида сотувчи унга пластикка 3.500.000 (уч миллион беш юз минг) сўм, нақд пулга 2900000 (икки миллион тўққиз юз минг ) сўм дейди. Шунда фуқаро пластик ва нақд пул ўртасидаги фарқи оз хам кўп хам эмас “600 000” сўм эканлиги бўйича Нукус шахар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятига мурожаат қилди.

Натижада жамият ходимлари ва истеъмолчи биргаликда ўрганиш ишларини олиб боришди. Савдо мажмуида хақиқатдан хам нарх ёзилмаганлиги аниқланди ҳамда бу бўйича савдо ўрни эгаси тадбиркор Акполатов Азамат Даўлетбаевичга тушунтириш ишлари олиб борилди.

Истеъмолчига эса ўзи танлаган “Notebook” ни 2.900.000 сўмга сотиб олиб берилди. Истеъмолчига савдо мажмуи маъмурияти томонидан мавжуд камчиликни бартараф қилишга ёрдам бергани учун сумка (Notebook сумкаси) совға сифатида берилди.

Изоҳ билдириш