39276

Пешонага қўйилган «2» баҳога ойдинлик киритилди. Воқеа аслида қандай бўлган? (видео)

Ўзбекистон 18 май 14:23 1 573

Сўнгги кунларда интернет нашрлари ва ижтимоий тармоқларда пешонасига “2” баҳо қўйилган ўқувчилар сурати тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди ва ҳамюртларимизнинг ҳақли эътирозини келтириб чиқарди.

Бекобод шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабининг 1-«Ж» синфи бошланғич синф ўқувчиларнинг 4 нафарининг пешонасига уй вазифаси сифатида берилган шеърни ёдламагани учун ўқитувчи Муборак Ҳамдамова жазо тариқасида «2» баҳо қўйган.

Бундан хабар топган мактабнинг яна бир ўқитувчиси Саодат Раҳмонова орадан 2-3 кун ўтиб, болаларни йиғиб пешонасига «2» баҳосини қайта чизиб, расмга олиб интернет тармоғига жойлаштирган. Маълум бўлишича бу икки ўқитувчи ўртасида низо бўлган. Бу ҳақида «Ёшлар» телеканалининг «Давр» информацион дастурида маълум қилинди. Қуйидаги видеолавҳа орқали батафсил билиб олишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш