36571

Паспортлар ўрнига ID-карталар жорий этилади

Ўзбекистон 20 апрель 10:15 315

Президентнинг «Инновацион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида айтилишича, 1 ноябрга қадар Тошкентда паспортларни ID-карталар билан алмаштириш бўйича синов лойиҳаси жорий этилади.

Ҳужжатда белгиланишича, мавжуд паспортлар, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ва шахсни тасдиқловчи бошқа гувоҳномалар (республика ичида) тизими ўрнига идентификация карталари (ID-карталари) тизими жорий этилади. Унда ҳар бир фуқаро учун ягона идентификация рақами, унинг шахсий маълумотлари ва давлат хизматларини олишда шахсни аниқлаш учун ишлатилувчи бошқа маълумотлар бўлади. Ҳайдовчилик гувоҳномаси бундан мустасно.

1 июлга қадар лойиҳани молиялаштириш бўйича таклифлар киритилади, 1 августгача унинг техник-иқтисодий асослари тайёр бўлади.

1 ноябрга қадар лойиҳа бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан Тошкентда синов режимида ишга туширилади.

Изоҳ билдириш