41946

«Падаркуш»нинг бўғишига шерик бўлган она

Ўзбекистон 14 июнь 9:11 507

Жорий йилнинг 9 июнь куни Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги “Зарафшон” дарёсидаги дарахт шохчаларига илинган осиё миллатига мансуб, 45-50 ёшлардаги номаълум эркак кишининг жасади топилган эди.

Ўтказилган суд-тиббий экспертиза хулосаси натижасида топилган жасад чўкиб вафот этмаганлиги маълум бўлди.
Кўрилган тезкор чоралари натижасида, ушбу жиноятни марҳум М.Х.нинг бирга яшовчи ўғли Ш.М. шу йилнинг 30 май куни уйида отаси маст ҳолда жанжал қилганлиги учун уни бўғиб ўлдирганлиги ва бу ҳолатдан хабардор бўлган Ш.М.нинг бирга яшовчи онаси Ш.Х. ҳам ўғил ўз отасини ўлдирганини яшириш мақсадида у билан биргаликда турмуш ўртоғининг жасадини гиламга ўраб, устига темир жисм боғлаб 31 май куни “Қорадарё”га олиб бориб, сувга ташлаб юборганликлари аниқланган. Она-бола жиноятчилар қўлга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш