15822

Юлдуз Усмонова ва Озодбек Назарбеков Мустақиллик байрамида иштирок этадими?

Ўзбекистон 22 август 9:14 952

Жорий йил Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган байрам дастури аввалги йилларда ташкил этилганларидан фарқ қилади. Бу ҳақида байрам дастурини ташкил этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ аъзоларидан бири Kun.uz нашрига хабар берган.

Маълум қилинишича, бу галги дастур Алишер Навоий номидаги Миллий боғ бош саҳнасида эмас, «Ўзбекистон халқаро форумлар саройи»да концерт кўринишида ўтказилиши белгиланган. Шунингдек, унда хорижий санъаткорлардан бири иштирок этиши кўзда тутилган. Бундан ташқари, 28 августда ўтказилиши режалаштирилган Шарқ тароналари мусиқа фестивалининг тантанали концерт дастурида иштирок этган маҳаллий санъаткорлар кейинги катта тадбирда иштирок этмайди.

Манбанинг маълумот беришича, бу ҳолатда Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонованинг ҳар иккала концертда иштирок этиши истисно саналади. Мустақиллик байрами арафасида ўтказиладиган концерт ташкилий масаласида эстрада хонандаларига катта эътибор қаратилган.

Изоҳ билдириш