36811

Қозоғистонда вафот этган Ўзбекистон фуқаролари Ватанга қайтарилди

Ўзбекистон 24 апрель 0:05 174

Аввал хабар берганимиздек, 21 апрель, шанба куни Қозоғистон Республикаси Жамбул вилояти Кордай тумани ҳудудида фожиали ЙТҲ содир бўлганди. Натижада, Ўзбекистон Республикасинг икки фуқароси ҳалок бўлган, етти нафари жабрланган.

Бугун, 23 апрель куни тонги соат 6:00 да Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонаси вакили бошчилигида беш нафар жабрланган ва икки нафар вафот этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ватанга олиб келинди.

Тошкент вилояти “Ғишт кўприк” чегара постида тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар вазирликлари вакилларининг кузатуви билан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус транспортида икки нафар вафот этган фуқаролар жасадлари Фарғона вилоятига етказилиб, яқин қариндошларига топширилди.

Беш нафар жабланганлар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига даволаниш учун жойлаштирилди.

ЙТХ натижасида ҳалок бўлганлар:
Мадатов Ш – 1977
Тешабаев А – 1971.

Жабрланганлар:
Жамалов И – 1971
Хакимов А – 1969.
Калмурзаев Б – 1994
Хусанов Э – 1986
Давронов Х – 1976
Мадатов А – 1968
Мадатов Д – 1981.

Ҳозирда Давлат Мадатов (1987) ҳамда Бахтиёр Холмирзаев (1994) Қозоғистон Республикасининг Кордай туманидаги Марказий шифохонада малакали тиббий ёрдам олишмоқда.

Изоҳ билдириш