36711

Қозоғистонда ўзбекистонликлар кетаётган микроавтобус ҳалокатга учради

Дунё | Ўзбекистон 23 апрель 9:43 620
Фото: Tengrinews

2018 йилнинг 21 апрель куни соат 07:40да Қозоғистон Республикаси Жамбул области Кордай райони ҳудудидан ўтувчи «Ғарбий Европа – Ғарбий Хитой» автомобиль йўлининг 205 км.да «Олмаота-Чимкент» йўналишида ҳаракатланаётган давлат рақами 048 АХЗ 13 «Мерседес Спринтер» микроавтобуси тўкилган тош уюмига урилиб ҳалокатга учраган. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий сайтида эълон қилинган.

Микроавтобусда 19 киши бўлиб уларнинг 17 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари 2 нафари Қозоғистон Республикаси фуқаролари бўлишган.

Йўл транспорт ҳодисаси натижасида 3 киши ҳалок бўлган ва 8 киши шифохонага ётқизилган. Бирламчи маълумотларга асосан ҳалок бўлганларнинг икки нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва бир нафари Қозоғистон Республикаси фуқароси, жабрланганларнинг 8 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари. Жабрланганлар Жамбул областининг Кордай марказий шифохонасига жойлаштирилган.

ЙТҲ натижасида ҳалок бўлганлар:

Мадатов Ш., 1977 й.т.

Тешабуев А., 1971 й.т.

Жабрланганлар:

Нурпеисов М., 1965 й.т.

Жамалов И., 1971 й.т.

Ҳакимов А., 1969 й.т.

Калмурзаев Б., 1994 й.т.

Хусанов Э., 1986 й.т.

Давронов Х., 1976 й.т.

Мадатов А., 1968 й.т.

Мадатов Д., 1981 й.т.

Ҳалок бўлганларнинг жасади Жамбул областининг Кордай район марказий шифохонасида сақланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Тезкор рақамлари»

(+998 71) 147-10-50.

Ўзбекистон Республиксининг Қозоғистон Республикасидаги Дипломатик ваколатхонаси

+7 727 291-06-44

Изоҳ билдириш