45979

Ойбек Ҳошимов Шайхонтоҳур тумани прокурори лавозимига тайинланди

Ўзбекистон 16 август 9:43 296

Ўзбекистон Бош прокурори буйруғи билан Ойбек Ҳошимов Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани прокурори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар прокуратураси маълум қилди.

О. Ҳошимов 1978 йилда Фарғона вилояти, Олтиариқ туманида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

У прокуратура органларидаги хизмат фаолиятини Андижон вилояти Бўз тумани прокуратурасида бошлаб, кейинчалик Андижон ва Фарғона вилоят прокуратураси органларида турли вазифаларда ишлаган. Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани прокурори бўлган.

О. Ҳошимов 2018 йилнинг март ойидан бери Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Изоҳ билдириш