45566

Ҳовлидаги сомонхонада юз берган ёнғин сабаб 7 ёшли қизалоқ ҳалок бўлди

Ўзбекистон 10 август 9:41 136

8 август куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида яшовчи Э.Ҳ.нинг уйи ҳовлисида жойлашган сомонхонасида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақмда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Кўрилган чоралар натижасида ёнғин соат 18.30да ўчирилган. Ёнғин оқибатида сомонхонанинг 24 кв. метр майдони ёниб зарар кўрган.

Ёнғин ўчириш вақтида Н.А.нинг бирга яшаган набирасининг куйган ҳолдаги жасади топилган.
Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш