51047

Ҳомиладор келинойисини пичоқлаган йигит 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди

Ўзбекистон 13 февраль 11:02 590

12 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди биносида ҳомиладор келинойисини пичоқлаган 21 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди. Унга ЖКнинг бир қатор моддалари билан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди, дебхабар бермоқда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизмати.

Хотин-қизлар қўмитаси ўз ташаббуси билан ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама бўлган қайни укаси томонидан 16 марта пичоқ урилган ҳомиладор аёлнинг суд жараёнида жамоатчи ҳимоячи сифатида иштирок этаётгани ҳақида аввал хабар берганди.

“Юз берган ҳодиса оқибатлари мудҳиш тугаши мумкин эди, бироқ беш соатлик жарроҳлик амалиёти аёлни ҳаётга қайтарди, мўъжиза билан она ҳам ҳомила ҳам сақлаб қолинган. Шу кунларда аёл фарзандини дунёга келтиради”, дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш