47813

Олий таълим муассасаларида тўлов-контрактни тўлаш муддати узайтирилди

Ўзбекистон 21 сентябрь 9:26 668

Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида тўлов-контрактни тўлаш муддати узайтирилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 17 сентябрдаги 9-сонли баёнига мувофиқ, республика олий таълим муассасаларига 2018/2019-ўқув йилида бакалавриат ва магистратурага тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар учун базавий контракт миқдорининг биринчи ярмини тўлаш муддати 2018 йилнинг 30 сентябрига қадар узайтирилди«, дейилади хабарда.

Маълумот учун, олдин бу муддат 15 сентябргача этиб белгиланган эди.

Изоҳ билдириш