44117

Олий суд: Санъат Умаров қамоққа олинди

Ўзбекистон 6 июль 18:03 2 024

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида гумонланувчи аёлни таҳқирлаган ички ишлар органи ходими капитан Санъат Умаров қамоққа олинди. Бу ҳақида Олий суд матбуот хизматига таяниб Uz24 хабар беради.

«Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми ва 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган Санъат Умаров (1988 йилда Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланмаган) га нисбатан Самарқанд вилоят прокуратурасининг «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди ва қанотлантирилди.

Жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2018 йил 6 июлдаги ажримига муфовиқ айбланувчи Санъат Умаровга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди», дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш