44736

Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатган “муштумзўр” қамоққа олинди

Ўзбекистон 16 июль 16:05 359

Бухоро тумани, Истиқбол МФЙ, Кобдун қишлоғида яшовчи Астанов Усмон Рустамович жамоат тартибини бузиб, бир неча нафар фуқаролар билан жанжал қилаётганлиги ҳақида келиб тушган хабарга кўра, ушбу ҳолатга аниқлик киритиш ва содир этилаётган ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш мақсадида, ҳодиса содир бўлган жойга профилактика инспектори Р.Шарипов зудлик билан етиб боради.

Муқаддам Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 2-қисми ҳамда 104-моддалари билан судланган фуқаро У.Астанов маст ҳолатда профилактика инспектори Р.Шариповнинг қонуний талабларни бажармасдан, баданининг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, хизмат вазифасини бажариб турган ҳокимият вакилига фаол қаршилик кўрсатиб хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган.

Шунингдек, У.Астанов жанжал вақтида Истиқбол МФЙда яшовчи фуқаролар Б.Диллиев, Ф.Искандаров ҳамда И.Шариповларни ҳам уриб, кўчада турган “Нексия” русумли автомашинани паншаха билан уриб, автомашинага шикаст етказаган ҳолда безорилик жиноятини содир этганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро У.Астановга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 219-моддаси 2-қисми ва 277-моддаси 3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, “муштумзўр” У.Астанов эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш