48448

Ҳоким ўринбосари ва кадастр бўлими мутахассисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон 16 октябрь 14:00 745

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда «Г.С.» МЧЖ раҳбари У.нинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Қува туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Х.Р. ва туман кадастр бўлими мутахассиси Ш.Қ. тумандаги мактабгача таълим муассасаларидаги таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятини «Г.С.» МЧЖ зиммасига юклаш эвазига «Г.С.» МЧЖ раҳбари У.дан келишилган 1500 АҚШ долларидан 1000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокими ўринбосари Х.Р. ва кадастр бўлими мутахассиси Ш.Қ.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш