44739

Ҳоким ўринбосари O‘zLiDeP депутатларига ҳисоб берди

Ўзбекистон 16 июль 16:18 396

Халқ депутатлари Узун туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими ўринбосари Ш.Мақсудовнинг ҳисоботи тингланди. Бу ҳақида O‘zLiDeP матбуот хизмати Аsr.Uz`га хабар берди.

Ҳисоботда таъкидланганидек, жорий йилда ҳудудни ривожлантириш мақсадида 161 та лойиҳа ишлаб чиқилган бўлиб, шундан саноат ва ишлаб чиқаришда 32, хизмат кўрсатишда 86, қишлоқ хўжалиги соҳасида 43 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Шу йилнинг олти ой давомида эса қиймати 34,8 млн сўм бўлган 113 та лойиҳа доирасида 362 та янги иш ўрни яратилди.

– Туманга хорижий инвестицияларни жалб қилиш юзасидан ҳам қатор ишлар амалга оширилди, – дейди Ш.Мақсудов. – Хусусан, Термиз шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро бизнес-форумда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш мақсадида Россия, Афғонистон ва Тожикистон тадбиркорлари билан умумий қиймати 8110.0 минг АҚШ доллорлик ҳамкорлик меморондуми имзоланди. Айни чоғда Афғонистонлик тадбиркорлар билан 50 гектар ер майдонга интенсив боғ яратиш ишлари олиб борилмоқда.

Йиғилишда шунингдек, инвестиция лойиҳалари тақдим этмаган корхоналарга лойиҳа ишлаб чиқиш бўйича амалий кўмак бериш, хорижий инвестицияни нафақат қишлоқ хўжалиги балқи бошқа соҳалар бўйича кўпроқ жалб қилиш, йил якунига қадар режалаштирилган лойиҳаларни тўлиқ бажарилиши бўйича зарур таклиф ва тафсиялар берилди.

Йиғилишда кун тартибидаги бошқа масалалар юзасидан партия депутатлик гуруҳининг тегишли қарори қабул қилинди.

Изоҳ билдириш