42196

Ғофур Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Жиноят Kодексининг қайси моддалари асосида қидирувга берилди?

Ўзбекистон 18 июнь 12:45 1 753
Фото: ИИВ сайтидан скриншот

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Халқаро бокс федерацияси — AIBA президенти вазифасини бажараётган Ғофур Раҳимовни қидирувга берди. Бу ИИВ расмий сайтида маълумот эълон қилинган.

Унга кўра, 1951 йил 22 июлда таваллуд топган Раҳимов Ғофур-Арслонбек Аҳмедович Ўзбекистон Жиноят Kодексининг 165-моддаси 3-қисми а-банди (товламачилик), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 228-моддаси 3-қисмида (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб қидирилмоқда.

Шунингдек, унинг турмуш ўртоғи экани айтилаётган Лола Раҳимова ҳам қидирувга берилган.

ИИВ маълумотига кўра, 1967 йил 24 июнда туғилган Раҳимова Лола Жаббаровна Ўзбекистон Республикаси Жиноят Kодексининг 165-моддаси 3-қисми а-банди (товламачилик), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш), 228-моддаси 3-қисмида (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб қидирилмоқда.

Изоҳ билдириш