33668

Қодировнинг ўғли қандай жиноятларга алоқадорлиги ҳақида маълумот берилди

Долзарб | Ўзбекистон 7 март 13:05 629

Ўзбекистон Республикаси собиқ бош прокурори Рашиджон Қодировнинг ўғли Алишербек Қодиров Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги томонидан қидирувга берилди. ИИВ расмий сайтида бу борада тегишли маълумот эълон қилинган.

Қайд этилишича, 1979 йилнинг 21 апрель куни туғилган А.Қодиров Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми А-банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган товламачилик), 165-моддаси 3-қисми А-банди (жуда кўп миқдордаги товламачилик), 168-моддаси 3-қисми А-банди (кўп миқдордаги фирибгарлик), 168-моддаси 4-қисми А-бандида (жуда кўп миқдордаги фирибгарлик) назарда тутилган жиноятларни содир этишда гумонланмоқда.

Изоҳ билдириш