50578

“Одил бой” қамоқдан озод қилинди

Ўзбекистон 9 январь 14:16 2 070

Zeromax ширкатининг собиқ бош ижрочи директори 53 яшар Миродил Жалолов 8 январь куни озод қилиниб, Тошкентдаги уйига келди, дея хабар беради «Anhor.uz».

Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят суди Жалоловга нисбатан «қамоқ» эҳтиёт чорасини бекор қилиб, суд залидан озод қилган.

Айни пайтда суд ўз ҳукми билан Миродил Жалоловни айбли деб топиб жаримага тортган:

М. Жалолов ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а”банди¸ 228-моддаси 2-қисми “а, б” бандлари ва 228- моддаси 3-қисми билан айбли деб топилган. Унга 17 687 040 сўм жарима жазоси тайинланган.

2010 йил ҳибсга олинган Жалолов иши 2017 йилнинг 4 январида кўриб чиқилган эди.

2017 йилги суд ажримида Миродил Жалоловга «жиноят иши бўйича етказилган зарарни қоплаш учун вақт» берилгани алоҳида таъкидланганди.

Бироқ зарарни қоплай олмаганидан сўнг, Миродил Жалоловни март ойида яна қамоққа олинган эди.

Изоҳ билдириш