45717

O‘zLiDeP фаоллари оқдарёлик З. Ўрозовага кредит олишда ҳамда Эркинжоннинг бепул даволанишига кўмаклашди

Ўзбекистон 13 август 8:58 365

O‘zLiDeP фаоллари, партия депутатлик гуруҳи вакиллари, банк ходимлари «Обод қишлоқ» дастурига киритилган Оқдарё тумани «Амир Темур» МФЙдаги «Чайжовул» қишлоғида бўлиб аҳоли билан мулоқотлар ўтказди.

Ушбу маҳалла фуқароси Зебо Ўрозованинг асл касби ўқитувчи. Ҳозирда нафақада. У қишлоғида бўлаётган ўзгаришлардан мамнунлигини билдирди.

– Мамлакатимизда бугун катта ўзгаришлар рўй бермоқда. Биргина қишлоғимиз мисолида оладиган бўлсак, «Обод қишлоқ» дастурига киритилиб, кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилаяпти. Йўлларимизга тош тўкилиб асфальт қилишга тайёрланаяпти. Электр симёғочларимиз алмаштирилиб, тўлиқ қайтадан монтаж ишлари амалга оширилди. Маҳалламиздаги мактабгача таълим муассасаси қаровсиз аҳволга келиб қолган эди. Ҳозирда бу ерда қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Маҳалламиз аҳли бундан жуда хурсанд, – дейди Зебо опа.

Ўрозовалар оиласининг 14 сотих томорқаси мавжуд. Ҳозирда бу майдонга мевали дарахтлар ва беда экилган. O‘zLiDeP фаоллари томонидан «Ҳар бир оила – тадбиркор», «Ёшлар келажагимиз» дастурларининг мазмун-моҳияти ҳақида гапирилганда, у юртимизда тадбиркорликка, фемерликка яратилаётган кенг имкониятлардан фойдаланган ҳолда қуён боқишни йўлга қўймоқчилигини айтди. Партия вакиллари бўлажак тадбиркорга кредит олишда кўмаклашишини билдирди.

Тамара Абдуалимова эса, маҳалладаги кам таъминланган оилалардан. Унинг турмуш ўртоғи вафот этганига 4 йил бўлди. Оилада ўғли келини ва икки нафар набиралари билан истиқомат қилади. Онахоннинг ўғли Элбекжон шу пайтгача ёлланма меҳнат эвазига рўзғорни тебратиб келган. Бахтсиз ходиса туфайли оёғи синганидан ярим жон бўлиб қолган. Опа, партия ходимлари билан учрашувда ўғлининг оёғини қайта операция қилишда ва уйи атрофини девор билан айлантиришда амалий кўмак сўради.

Тамара опанинг биринчи мурожаати бўйича туман тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови асосида ёрдам кўрсатиладиган бўлди. Шунингдек, уй атрофини девор билан ўраш масаласи маҳалла аҳли томонидан ҳашар йўли асосида ҳал этишга келишилди.

Изоҳ билдириш