15419

Оқсарой қароргоҳи олдида Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди

Ўзбекистон 17 август 10:04 402

Пойтахтда Оқсарой қароргоҳи олдида Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди.

Айни вақтда қароргоҳ ҳудудида ободонлаштириш ишлари давом этмоқда. Аввал хабар қилинганидек, Оқсарой қароргоҳида Ислом Каримов ҳайрия жамоат фонди ва унинг номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуаси фаолият кўрсатади.

Ҳайкалнинг очилиш маросимидан сўнг ўзбекистонлик ва хорижлик меҳмонлар ҳайкал пойига гул қўйишлари ҳамда Ислом Каримовнинг ҳаёти ва олиб борган фаолияти билан танишишлари мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, 16 август куни Самарқандда ҳам Биринчи Президент ҳайкали ўрнатилди. Ислом Каримовнинг яна бир ҳайкали у 1986-1989 йилларда фаолият юритган Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ўрнатилади.

Изоҳ билдириш