48371

Оқ либосда жиноят: Оилавий поликлиникага ишга жойлаштириш учун 300 АҚШ доллари

Ўзбекистон 12 октябрь 11:07 616

Тиббиёт соҳасига ишга киритишни ваъда қилган шахслар жиноят устида қўлга олинди.

2018 йилнинг 04 октябрь куни ўтказилган тадбир давомида, Бухоро шахрида яшовчи, ДСЭНМда санитар врач ёрдамчиси бўлиб ишловчи, 1981 йилда туғилган, Оллоберди Назаров (исми шарифлар ўзгартирилган) ва Т.Фароғий кўчасида яшовчи, 1987 йилда туғилган, шу муассаса эпидемиолог врачи Салим Рахмоновлар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, Бухоро Давлат Университети олдида, Бухоро туманида яшовчи, 1985 йилда туғилган Барчиной Тошматовани ишончига кириб, уни Бухоро шаҳридаги 3-сонли оилавий поликлиникага ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, эвазига 300 АҚШ доллари талаб қилиб олаётган вақтларида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан жиноят устида ушланган.

Мазкур холат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар