15787

Нукус шаҳрига вақтинча ҳоким тайинланди

Ўзбекистон 21 август 16:59 352

Опаев Жалғасбай Айманович Нукус шаҳри ҳокими лавозимини тарк этгани ҳақида хабар берилган эди. «KRuz.uz»га яқин манбаларнинг хабар беришича, Сабир Нағметов Нукус шаҳри ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчиси этиб тайинланган.

С.Нағметов бунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

Изоҳ билдириш