48360

Навбатдаги «Валютафуруш» қўлга олинди

Ўзбекистон 12 октябрь 10:38 1 217

2018 йил 29 сентябь куни ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Бухоро шахри Т.Фароғий кўчасида яшовчи, 1979 йилда туғилган, Зафар Ғайбуллаевич Абдуллаев Бухоро туманида яшовчи, К.Ю.га Т.Фароғий кўчасидаги “Орзу” савдо дўкони ертўласида 9650 АҚШ долларини 75.525.000 сўмга сотаётган вақтида ушланиб, қонунга хилоф равишда валюта қимматликларини олиш ва ўтказиш фаолияти билан шуғулланиб келаётганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан З.Абдуллаевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 177-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш