50722

Навбатдаги эгизакларнинг ота-онасига Президент совғаси — Cobalt берилди

Ўзбекистон 21 январь 10:17 1 180
Фото: Дарё

Қўқон шаҳрида туғилган уч эгизак Шавкат, Миромон ва Мирзиёнинг ота-онасига Президент совғаси – Cobalt автомашинаси совға қилинди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда.

Қўқон шаҳар Шижоат кўчаси 29-уйда яшовчи Жасурбек ва Муслимахон Мамадқуловлар оиласида 2018 йил 22 декабрь куни уч ўғил эгизак дунёга келган.

Чақалоқлар 2 кг, 2,1 кг ва 2,2 кг вазнда туғилган. Уларнинг барчаси соғлом катта бўлмоқда.

Маълумот учун, Ўзбекистонда уч эгизакка Президент шарафига исм бериш ҳолати бундан аввал Бухоро, Қорақалпоғистон, Хоразм ва Тошкент шаҳрида ҳам қайд этилган. Тошкентда туғилган уч эгизакнинг отасига ҳам Президент совғаси сифатида Cobalt машинаси топширилганди.

Изоҳ билдириш