47507

Навбат ​Наманганга: валютафурушлар устидан рейд ўтказилди

Ўзбекистон 14 сентябрь 11:04 400

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Наманган вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир ўтказилди.

Ўтказилган тадбир натижасида, Наманган шаҳрида яшовчи фуқаролар Д.Б. ва М.Д.лар Наманган тумани “Эшобод” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида 1 АҚШ долларини 7900 сўмдан ҳисоблаб, 7200 АҚШ долларини 56 млн. 880 минг сўмга келишиб, шундан тезкор тадбир иштирокчисига 42 млн. 580 минг сўм пулларни бериб, 7200 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан қўлга олинганлар.

ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси​ хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан, 2018 йил 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Наманган вилояти бошқармаси томонидан фуқаролар Д.Б. ва М.Д.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 177-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандлари (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш: б) кўп миқдорда; в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш