50621

Наманганда фермернинг 23 ёшли ўғли ўзини осди. Бунга сабаб…

Ўзбекистон 14 январь 15:31 1 567

Наманган вилояти Косонсой тумани, Қукумбой МФЙ, Қукумбой кўчаси, рақамсиз уйда яшаб келган, 16.07.1996 йилда туғилган Ш.А. яшаш уйидаги ўтинхонада ўзини-ўзи осиб, ўз жонига қасд қилган. Ҳодиса 9 январь куни соат 15:40 ларда юз берган.

Ш.А. ўз жонига қасд қилган куни туман ҳокимлигида бўлиб ўтган мажлисда отасининг ўрнида қатнашган. У отасининг фермер хўжалигида ишлаб келган. Ў

Бош прокуратура матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, ўтказилган йиғилишда туман ИИБ бошлиғи фермер хўжалиги раҳбарларига 2019 йил ғалла ҳосилини парваришлаш, фермер хўжалиги экин ер майдонларига маҳаллий ўғит олиб чиқиш ва ён атрофларини тозалаш юзасидан тегишли топшириқлар берган ва Ш.А. ҳақиқатдан ҳам ушбу йиғилишда иштирок этган.

Воқеа жойига туман прокурори, прокуратура, ИИБнинг бошқа тезкор-тергов ходимлари чиқишган.

Марҳумнинг жасади туман тиббиёт бирлашмаси шифокори томонидан кўздан кечирилганида, бўйин соҳасидаги странгуляцион эгатидан бошқа тан жароҳатлари аниқланмаган.

«Лекин туман ИИБ бошлиғи ёки бошқа бирор-бир шахс уни йиғилиш давомида камситмаган ёки унга нисбатан қўпол муносабатда бўлмаган. Мажлисдан сўнг Ш.А. уйига қайтгач, яхши кайфиятда бўлган. Нима сабабдан ўз жонига қасд қилганлигидан ота-онаси ҳам хабарсиз бўлган», – дейилади Бош прокуратура хабарида.

Ҳозирда ўлим ҳолати юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш