49381

Наманганда ака ўз укасининг қотилига айланди

Ўзбекистон Кеча 14:14 409

Шу йилнинг 20 ноябрь куни Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида яшаган Д.Т.нинг уйидан ташқи кўринишидан жароҳатсиз жасади топилган. Бу ҳақида ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ўтказилган суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, у бошининг ички қисмига етказилган жароҳатдан вафот этганлиги аниқланган. Кўрилган чоралар натижасида шу йилнинг 15 ноябрь куни марҳум Д.Т.нинг акаси У.Т. уйида ўзаро жанжал туфайли уни юзи ва бошига қўллари билан уриб, жароҳат етказганлиги аниқланиб, ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳ билдириш

Сўнгги янгиликлар