29894

Наманган вилоятида бир дақиқалик сукут сақланди

Ўзбекистон 20 январь 16:36 397

18 январь куни Қозоғистон Республикаси Ақтўбе вилояти Иргиз туманида юз берган мудҳиш воқеада вафот этганларнинг кўпчилиги Наманган вилоятида яшовчи аҳоли вакиллари бўлган. Ҳалок бўлганларнинг хотирасини ёд этиш мақсадида 20 январь куни Наманган вилоятидаги барча муассаса, ташкилот ва корхоналар иш бошланишидан аввал бир дақиқалик сукут сақлади.

Маълум қилинишича, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозаров тегишли хат билан вилоятдаги барча таълим муассасалари, идора, ташкилот ва корхона раҳбарлари ҳамда туман, шаҳар ҳокимларига мурожаат қилган.

Изоҳ билдириш