49685

Мурод Хонтўраевнинг отаси интервью берди

Ўзбекистон 3 декабрь 12:59 1 224

Яккакурашчи Мурод Хонтўраевнинг ота-онаси “Севимли” телеканалининг “Замон” дастурига интервью беришди.

“Ўғлимиз соғ-омон. Мен блогерларга гапирмоқчиман. Ҳар хил гапларни билиб билмай гапирмаслик керак. Ғийбатнинг оқибатда жазоси бор. Олдин нима бўлганини билиб олинглар, кейин ёзинглар. Билиб-билмай ҳар нарсани ёзавермаслик керак.

Ҳеч кимга ёмонлигимиз йуқ, ҳамманинг ўзига инсоф берсин. Ўша болаларга ҳам инсоф берсин. Қилган ишлариниг оқибатларини ўйлаб кўришсин. Интернетда ёзилган кўп нарсалар ёлғон. Травма олган, лекин унақа оғир жароҳатлари йўқ. Ўша куннинг ўзида кўчага чиқиб айланиб юрди.

Карьера масаласига келсак – бу гумон. Ёши ҳам катта бўп қолди, энди ёшларга йўл бериши керак. Оладиган унвонларини ҳам олиб бўлди. Етадиган даражада. Энди уришишга ҳам уят бўлса керак.

Интернетда тарқалган видео рост. Биз уларнинг кимлигини билмаймиз. Бостириб киришган. Булар орган одамлари деб қаршилик кўрсатишмаган. Улар шундан фойдаланиб уриб кетишган. Оғир жароҳат етказилмаган. Кимлигини билмаймиз. Ички ишларимиз топиб олса керак. Уларга ҳам ёмонлигимиз йўқ. Ота-онасини олдида бўлсин. Келажакда ўзини фарзандлари катта бўлаяпти оқибатини ўйлаб кўришсин”, – деди Мурод Хонтўраевнинг отаси интервьюда.

Изоҳ билдириш