47733

Муҳаммад Салоҳ: жамоага босим ўтказиш ниятида эмасман

Ўзбекистон 18 сентябрь 15:16 305

«Ливерпуль» клуби ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ жамоасининг чемпионлар лигасидаги имкониятлари ҳақида гапириб ўтди. Унинг фикрига кўра, мерсисайдликлар ЕЧЛ ва АПЛ да яхшироқ натижа кўрсата олади.

«Ўтган мавсум биз «Манчестер Сити», чорак финалда «Барселона»ни ортда қолдирган сўнг «Рома» клубидан ўтдик… Ҳар сафар ажойиб ўйинлар бўлди. Уларнинг ҳаммаси соврин учун олиб бораётган эди, лекин биз финалга қадар боришга муваффақ бўлдик.

Шундай экан, албатта «Ливерпуль» бу мавсум ҳам финалга қадар бора олади. Балки Англия чемпионатида ҳам, ЕЧЛ да ҳам омадли иштирок этамиз. Жамоага босим ўтказиш ниятида эмасман, лекин бунинг иложи бор.

«ПСЖ» яхши жамоа, кучли футболчиларга эга. Улар билан учрашувни интизорлик билан кутмоқдаман. Қизиқарли ва ёқимли ўйин бўлади», – дейди Салоҳ.

Изоҳ билдириш