33894

«Москва-Бухоро» йўналиши самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди

Ўзбекистон 12 март 12:31 130

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси самолёти фавқулодда қўнишни амалга оширди.

2018 йилнинг 11 мартида самолёт йўловчиларининг бирининг саломатлиги ёмонлашгани боис  Москва-Бухоро йўналиши бўйича 608-сонли ҲЙ 608 рейсини амалга оширувчи Боэинг 767 самолёти фавқулодда қўнди.

«Қурумоч» аэропортида йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. Ўзбекистон фуқароси бўлган бир киши Самара шахридаги  клиникаларидан бирига ётқизилди.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси маҳаллий вақт билан соат 19:15 да белгиланган йўналишга йўл олди ва Тошкент вақти билан 22: 41да «Бухоро» халқаро аэропортига қўнди.

Изоҳ билдириш