27945

Молия вазирлигига ишга кирмоқчимисиз? Унда шошилинг

Долзарб | Ўзбекистон 29 декабрь 16:09 2 977

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 22 декабрь куни Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасидаги танқиддан сўнг, Молия вазирлиги тизимидан 562 киши ишдан бўшатилгани ҳақида хабар берган эдик.

Молия вазирлиги тизимидаги вакант иш ўринларни тўлдириш мақсадида ватанпарвар, ташаббускор, фидойи ва иқтидорли ёшлар ишга таклиф этилиб, улар ҳақидаги маълумотномалар кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи матбуот хизмати хабар қилади.

Ишга кирмоқчи бўлганлар жорий йилнинг 30 декабрига қадар [email protected] электрон манзилига ўз резюмеларини юборишлари мумкин.

Маълум қилинишича, келиб тушган ҳужжатлар ўрганилиб, танлаб олинган номзодлар Ёшлар иттифоқига суҳбатга чақирилади.

Изоҳ билдириш