49328

Молия вазирлиги Ўзбекистондаги ёқилғи шохобчаларида табиий газ нархи кескин ошиши ҳақидаги ахборотга изоҳ берди

Ўзбекистон 21 ноябрь 10:16 842

 

Ҳозирги кунда автомобиль газ тўлдириш компрессор станцияларига (ўз балансида автомобиль газ тўлдириш компрессор станциялари мавжуд бўлган юридик шахслар ҳам киради) сотиладиган табиий газ тарифи қуйидагилардан ташкил топади:

«Ўзтрансгаз» АЖ реализация қиладиган табиий газнинг улгуржи-сотиш нархи — 1 куб.м учун 289,74 сўм;
табиий газнинг улгуржи-сотиш нархига қўшиладиган махсус инвестиция устама ҳақи — 1 куб.м учун 500 сўм.
Шундай қилиб, айни вақтда юқорида келтириб ўтилган табиий газ тарифи 1 куб.м учун 789,74 сўмни ташкил қилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 897-сонли «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб автомобиль газ тўлдириш компрессор станцияларига табиий газ тарифи 1 куб.м учун 800 сўм (ҚҚС билан) миқдорида ўрнатилди.

Шундай қилиб, автомобиль газ тўлдириш компрессор станцияларига табиий газ тарифи ўсиши 1 куб.м учун 10,26 сўмни ташкил қилди.

Шу билан бирга, ўрнатилган бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкаси ўзгармади ва аввалги даражада сақланиб қолинди.

Юқоридагилирдан келиб чиқиб, табиий газ тарифининг сезиларсиз ўсишини, ҳамда ўрнатилган бензин, дизел ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ ставкаси ўзгармаслигини инобатга олиб, Молия вазирлиги томонидан автомобиль газ тўлдириш компрессор станциялари томонидан реализация қилинадиган табиий газнинг улгуржи нархи ошиши кутилмаяпти, дейилади хабарда.

Изоҳ билдириш