24407

Молдова ва Украинанинг бир қатор фуқаролари Ўзбекистондан чиқариб юборилмоқда

Ўзбекистон 22 ноябрь 10:09 629

Молдова ва Украинанинг бир неча фуқароси мамлакатда бўлиш тартибини бузганлик учун Ўзбекистондан чиқариб юборилмоқда. Бу ҳақида «Газета.uz» хабар бермоқда.

Тошкент шаҳар ИИБга кўра, улар «Абу Сахий» бозорида турли буюмлар, хусусан, ошхона буюмлари, идиш-товоқ ва бошқа товарларни арзон баҳода харид қилиб, сўнг бозорларда, супермаркетлар ёнида ва маҳаллаларда Европада тайёрланган маҳсулот сифатида қимматроқ нархда қайтадан сотган.

Молдова фуқаролари Александр Плешко, Александр Чеботарь, Михаил Чеботарь, Николай Шербан, Василе Шербан, Вадим Шарбан ва Моисеи Преида ҳамда Украина фуқароси Максим Раду Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 225-моддаси 1-бандига мувофиқ мамлакатдан чиқариб юборилди.

Матфей Ненит, Михаил Ненит, Еримиа Кир ва Никита Радуканга нисбатан шундай қонунбузарлик учун мамлакатдан чиқариб юбориш чораси белгиланди.

Изоҳ билдириш