49465

Мирзо Улуғбек туманида ака ўз укасини пичоқлади

Ўзбекистон 26 ноябрь 11:57 367

Ўзаро жанжалда укасини аяб ўтирмади
Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А.Ю. уйида ўзаро жанжал сабаб укаси Р.Ю.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада Р.Ю. касалхонага ётқизилган. А.Ю. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Изоҳ билдириш