36111

Мирзиёев сирдарёлик отахонни ўз ҳисобидан Ҳажга юборишга ваъда берди (видео)

Ўзбекистон 16 апрель 13:31

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида истиқомат қилувчи нуроний Бахтиёр ота Тоғаевни ўз ҳисобидан Ҳаж зиёратига юборишини маълум қилди. Бу ҳақда 13 апрель куни Сайхунобод туманида Президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда айтиб ўтилди. «Ўзбекистон 24» телеканали ушбу йиғилишдан репортаж намойиш этди. Йиғилишда сўзга чиққан Бахтиёр ота Тоғаев Президентнинг асаларичилик тўғрисидаги 2017 йилги қароридан сўнг уч қути асалари олиб боққани, ҳозирда уларнинг сони 40 қутига етганини маълум қилди. Қуйидаги видеолавҳа орқали Сайхунободлик отахон ва давлатимиз раҳбарининг мулоқотларини батафсил томоша қилишингиз мумкин.

Изоҳ билдириш