42478

Мираълам Мирзаев ва унинг оила аъзолари ҳибсга олинди, уйида тинтув ўтказилди

Ўзбекистон 20 июнь 16:22 4 000

Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари Мираълам Мирзаев ва унинг оила аъзолари уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўйича бошқарма томонидан очилган жиноят иши доирасида қўлга олинган. Бу ҳақида «Газета.uz» хабар бермоқда.

Тергов жараёнида М.Мирзаев, М.Мирзаева, А.Мирзаев ва З.Иноғомов (М.Мирзаевнинг жияни) қўлга олинган. Жиноят иши доирасида уларнинг турар ва нотурар жойларида тинтув ўтказилиб, турли буюмлар, ҳужжатлар, автотранспорт воситалари ва бошқа нарсалар олиб қўйилди. Тергов жараёни давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура томонидан Р.Қодировга нисбатан ўтказилаётган жиноят иши тергови доирасида Тошкент шаҳар прокурорининг собиқ биринчи ўринбосари М.А.Мирзаев, унинг турмуш ўртоғи М.Х.Мирзаева, ўғли А.М.Мирзаев иштирокида жуда кўп миқдорда пора олиш, бошқа мансабдорлик жиноятларини содир этганлик ҳолатлари юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган эди.

Изоҳ билдириш