42628

«Миллий таомлар» олдида уч кишининг ҳаётига суиқасд қилинди

Ўзбекистон 22 июнь 9:40 1 317

19 июнь куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида яшовчи Д.Г. маст ҳолда А.Темур кўчасида жойлашган «Марварид» номли ошхона олдида ўзаро жанжал оқибатида шу туманда яшовчи М.М.нинг чап билак қисмига, Миробод туманида яшовчи О.Т.га ва Тошкент вилояти Қибрай туманида яшовчи Ш.Х.га пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси матбуот хизмати хабар беради.

Натижада М.М., О.Т. ва Ш.Х.лар касалхонага ётқизилганлар. Д.Г. қўлга олинган.

Изоҳ билдириш