44830

МИБ томонидан қўйилган қарздорлик бартараф этилди

Ўзбекистон 18 июль 10:52 416
Фото: Asr.Uz

Тоҳиржон Мадаминов Улуғнор туманидаги “Гўзал малика орзуси” хусусий корхонаси раҳбари. Коммунал тўловларни ўз вақтида кечиктирмай тўлаб келгани сабабли иши ҳам, даромади ҳам жойида. Бироқ туман мажбурий ижро бюроси томонидан нотўғри қарздорлик қайд этилиб, корхона тармоқдан узиб қўйилди.

Т.Мадаминов дарҳол мутасаддилар билан боғланди, масъул мансабдорларга югурди. Бироқ натижа “ҳал этилади”дан нарига ўтмади. Шундан сўнг у O’zLiDeP Улуғнор туман Кенгаши томонидан ташкил этилган сайёр қабулда иштирок этиб, муаммосини ҳал этиб беришда кўмак сўради. Унинг мурожаати Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзоси У.Абдуллаев томонидан жойида ҳал этилди.

– Учкўприк маҳалласида яшайман, – дейди Фурқат Ҳалимов. –Ҳудудимиздаги “Эшон ота” қабристонини зиёратгоҳга айлантириш ва қабристонга ўтиш кўпригини янгидан таъмирлаш зарур. Бу ички туризмни ривожлантириш ва авлиё ота руҳини шод этишга хизмат қилади.

Фуқаронинг таклифи Халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан ўрганиш ва  ижро учун ёзиб олинди.

O’zLiDeP матбуот хизмати

Изоҳ билдириш