50568

МИБ навбатдаги уддабурон фуқарони фош қилди (фото)

Ўзбекистон 9 январь 13:45 939
Фото: Asr.Uz

МИБ Пешкў туман бўлими томонидан ўтказилган навбатдаги мониторингда, Пешкў туман Қўрғонтепа қишлоғида фуқаро Б.У. бройлер жўжа етиштириш мақсадида молхона биносига 2 дона иситиш печини ўзбошимчалик билан улаб, ноқонуний равишда фойдаланиб келганлиги ҳолати аниқланди ҳамда бу ҳақда тегишли баённома расмийлаштирилди.


Б.У томонидан давлат манфаатларига 4.989.600 сўм моддий зарар етказилганлиги аниқланди ҳамда унга нисбатан 1.013.650 сўм жарима қўлланилди.

Ҳозирги кунда ушбу зарар ҳамда жарима суммаларини ундириш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳ билдириш