47758

МИБ ходимига пора бераётган фуқаро жиноят жойида қўлга тушди

Ўзбекистон 19 сентябрь 8:58 427
Фото: Asr.Uz

Департаментнинг Янгийўл тумани бўлими томонидан МИБ Пискент туман бўлими катта инспектори И.Б.нинг билдиргисига асосан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда фуқаро О.Я. ўзига тегишли бўлган “Маданият” МФЙ, Файзли кўчасида жойлашган нонвойхонада газ ва электр тармоқларига уланиш нуқталаридан фойдаланиш қонунийлигини текширмаслик, далолатнома расмийлаштирмаслик ва ҳужжатларни тегишли тартибда рўйхатдан ўтказмаслик эвазига туманга хизмат сафарига юборилган МИБ Пискент туман бўлими катта инспектори И.Б.га пора тариқасида 500,0 минг сўм миқдоридаги пул маблағларини берган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро О.Я.га нисбатан ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ билдириш