36066

Меҳнат мигрантларини ташиш учун 100та автобус сотиб олинади

Ўзбекистон 16 апрель 10:37 30

Шу йилдан бошлаб автобусда халқаро йўловчи ташишга ихтисослашган компания фаолият юрита бошлайди, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги матбуот хизмати.

Агентликнинг билдиришича, ушбу компания учун 100 дона автобус харид қилинади ва улар Ўзбекистоннинг турли минтақаларидан хорижга қатнайди.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йил 5 мартда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолаганди.

Қарорга асосан чет давлатларига ишлашга кетувчи меҳнаткаш фуқароларга чегирмалар асосида чипталарни харид қилиши мақсадида махсус ихтисослаштирилган кассалар ташкил қилиниб фуқароларга хизмат кўрсатиши белгиланган.

Президент аввалроқ Ўзбекистондан хорижий давлатларга халқаро автобус қатновларини йўлга қўйиш зарурлиги ҳақида гапириб ўтганди. Маълум бўлишича, Россия ва Қозоғистонга меҳнат қилиш мақсадида йўлга чиқаётган фуқаролар йўл кира арзонлиги учун автобусда боришни маъқул кўришади.

Изоҳ билдириш