44623

“Matiz” машинаси олиб беришда амалий ёрдам кўрсатилди

Ўзбекистон 13 июль 17:06 843

2018 йил 9 июль куни Навоий шаҳар Маҳмуд Таробий кўчаси 127-уй, 17-хонадонда яшовчи Ҳамроев Дилшод Абдуғаниевичнинг Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг “Ишонч телефони”га қилган мурожаати Навоий вилоят ҳудудий бирлашмасининг масъул ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Фуқаро мурожаатида Навоий шаҳрида жойлашган “Навоийтеххизматсервис” автосалонидан “MATIZ” русумли автомашинасини шартнома муддати тугаган бўлсада бугунги кунга қадар ололмай келаётганлигидан норозилигини билдириб, ушбу масалада амалий ёрдам беришни сўраган.

Ушбу мурожаатга аниқлик киритиш мақсадида сервис хизмати ходимлари билан телефон орқали боғланилди ва мурожаатда кўрсатиб ўтилган ҳолатлар баён қилиниб, хизмат кўрсатувчига истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчининг ҳақ-ҳуқуқлари, бурч ва мажбуриятлари тўғрисида тушунтиришлар берилди, “Навоийтеххизматсервис” ходимлари билан олиб борилган тушинтиришлардан сўнг, жорий йилнинг 14 июль куни фуқарога “MATIZ” русумли автомашинаси олиб берилиши таъминланди.

Изоҳ билдириш