8949

Марказий банкка янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон 6 июнь 21:54 437

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувига янги раис тайинланди. Мамаризо Нурмуротов Марказий банк раиси этиб тайинланди.

Конституцияга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Марказий банк бошқарувининг раисини тайинлаш ҳамда уни лавозимидан озод этиш Сенат ваколатига киради.

Илгари мазкур лавозимни май ойининг охирида вафот этган Файзулла Муллажонов эгаллаб турган эди.

Мамаризо Нурмуротов 2000–2004 йилларда Ўзбекистон молия вазири бўлган. 2004–2006 йилларда Самарқанд ҳокими лавозимида ишлаган.

Таъкидлаш жоизки , шу йилнинг март ойи охирида Нурмуротов Сенат аъзоси этиб сайланган эди.

Изоҳ билдириш