32133

Марказий банк раиси ўринбосари лавозимини тарк этди

Ўзбекистон 18 февраль 12:10 615

Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари лавозимида 1997 йилдан буён ишлаб келаётган Алишер Акмалов ўз лавозимини тарк этди.

“Марказий банкда Акмалов Кредит ташкилотларида молиявий мониторинг, Кадрлар билан ишлаш, Хавфсизлик ва ахборот ҳимояси департаментлари ҳамда Биринчи бўлим фаолиятини бошқариб келган”, — дейилган хабарда.

Шунингдек Алишер Акмалов Ўзбекистон президенти ҳухуридаги Давлат бошқаруви академияси, Банк-молия академияси ва бошқа олий ўқув масканлари билан ҳамкорлик масалаларини бошқариб келган.

Эслатиб ўтамиз, Алишер Акмалов 2017 йилдан буён Ўзбекистон Дзюдо федерациясини ҳам бошқариб келган.

Изоҳ билдириш