39074

Маngu.UZ: таҳлил қил, фойда ол!

Долзарб | Ўзбекистон 17 май 12:14 642

Электрон пул муносабатларини янада такомиллаштириш тўғрисидаги Ҳукумат қарори, Фаол тадбиркорлик, янги инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили Давлат дастури юзасидан ишлаб чиқилган Маngu электрон биржаси тобора оммалашиб бормоқда. Ўзбекистонда илк бор фаолият юритаётган ушбу лойиҳага қизиқувчилар ва харидорлар сонининг ошиб бориши 1 Мangu пикселининг нархи 130 кунда 25% кўтарилишига сабаб бўлди. Бугунгача платформадан фойдаланувчилар сони 381 тага етди.

«Mangu»нинг бошқа халқаро электрон биржалар ва алткоинт(биткоинга ўхшаш тизимлар)лардан фарқини қисқача турунтириб берамиз.

Биринчидан – аниқ. «Mangu» – мураккаб алгоритмлар асосида ишловчи криптовалюталар авлодини такрорламайди. Ҳар қандай инсон тушуниши осон бўлган шаклда, яхлит платформада ишлаб чиқилган. Саноғи аниқ – «M» тангаси ичида 1017125 дона ўзгармас пиксел жойлашган. «Mangu» – Қоғоз пуллар ўрнини тобора электрон пуллар эгаллаб бораётган бугунги кунда миллий электрон пул тизими сифтида бозорга кириб бориш учун босқичли равишда амалга оширилаётган инновацион лойиҳадир. «Mangu» эгалариги ўз пикселлари доирасида турли электрон тизимларда домий бонуслар тақдим этилиши «Mangu» қадрини юксалтиради. Яна бир томондан харидорларнинг талаби ортиб бориши ва платформа имкониятлари кенгайишига ҳам нарх ўзгаришига таъсир қилади.

Иккинчидан – шаффоф . Харидорлар ўзлари сотиб олган ҳамённи танга ичида кўриб туришлари, биржадаги бошқа муносабатларни – сотувда қанча пиксел борлиги, умумий қанча пиксел сотилгани, нарх ниманинг ҳисобига кўтарилиб-тушаётгани ҳақида маълумот олишлари, таҳлил этишлари мумкин.


Учинчидан – афзал. «Mangu»даги пикселлар реклама бозорида ҳам катта шав-шувга сабаб бўлиши кутилаётган платформага ҳам айланиши мумкин. Чунки харидорлар ноодатий платформада ўзлари эгаллаб турган пикселларга «Реклама тўғрисида»ги қонунларга зид бўлмаган истаган баннерларини ўрнатишлари, ўзгартириб боришлари мумкин бўлади. Биткоинлардан фарқи ва афзаллиги: пикселларга эгалик қилаётганлар расман шартнома тузишлари ва ўзини танитиши шартлигиги ноқонуний пул алмашинувларига йўл қўймайди. «Mangu» дастури видеокарта ишлаб чиқарувчи қайсидир корпорация маҳсулоти сотилиши учун хизмат қилувчи майнинг фермалари асосига қурилмаган. Фақатгина харидор шахсий маълумотларининг ўзигина баъзага марказлашган ҳисобланиб, нол фоизлик транзакциялар ҳажми ва суммаси эса назорат этилмайди. «Mangu» электрон биржасидаги барча пикселлар сотиб юборилгач, биржа фақат ўзаро олди-сотди муносабатларининг ўзидагина давом этади.

Акциянинг номинал қиймати 1000 сўм этиб белгиланган. Курснинг ўсиб бориши эса давлат ва хусусий ташкилотлар ишончи, харидор сони ва пикселга талаб ортиб бориши, платформага янгидан-янги имкониятлар қўшилиши ва ўз навбатида умумий ҳажмнинг тобора қисқаришига боғлиқ. Тез орада сайтнинг мобил дастури ҳам ишга тушиб, Mangu эгалари учун ўз пикселлари миқдорида бир қанча қўшимча имкониятлар, бонуслар ҳам тақдим этилади. Тараққиёт йўлида одимлаётган миллий электрон биржани кузатиб боринг.

Атига 1250 сўм билан инвесторга айланинг, таҳлил қилинг ва фойда олинг!

Изоҳ билдириш