44519

Мана халқнинг ҳокимга берган баҳоси…

Ўзбекистон 12 июль 17:28 10 795

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ўз лавозимидан озод этилгани, унинг ўрнига 2016 йилнинг декабридан буён Сурхондарё вилоятига ҳокимлик қилиб келаётган Эркинжон Турдимов Самарқанд вилоятининг янги ҳокими бўлиши ҳақида расман тасдиқланмаган бир қанча хабарлар тарқалди.

Тармоқ фойдаланувчилари Эркинжон Турдимовни қадрлаб, хокимга фаолияти давомида бир қанча қилган ишлари ҳақида миннатдорчилик билдиришмоқда.

Бундан ташқари Сурхондарё ҳалқи учун Эркинжон Турдимовдек рахбар узоқ йиллар давомида кераклигини ва бошқа вилоятга ишга ўтказилмаслигини сўрашмоқда.

Қуйида сизларга Эркинжон Турдимовнинг бошқа вилоятга ўтказилгани ҳақидаги хабарларга ижтимоий тармоқ  фойдаланувчилари қолдирилган айрим изоҳларни (ўзгартирилмаган ҳолатда) ҳавола қиламиз.

Shuhrat Hujamberdiyev Халк учун ишлаган халкни мехрини козонган вилоятни жуда яхши холатга олиб чиккан халксевар хоким

Дилафруз Ахмедова Рахмат сизга сурхон Эли! Фидойи халк фарзандини улуглаганингиз ва кадрлаганингиз учун!

Камрон Камронов Ман ният килгандим кичкина антика совгам борди. Уз кулим бн бермокчийдим. Ватанга кайтганимда Сурхондарёмга борганимда жуда афсусдаман.Эркинжон Турдимовдан бутун Сурхон халки рози. Бизни ташаб кетманг Хурматли Эркинжон Турдимов

Камрон Камронов Olimjon Xolmatov Президинтимизга ялворсак ялинсак у киши мехрибон жойга колдирар

Nilufar Mamadiyeva Bizga u kishi juda ham keraklarda Surxondaryoni iqtisodi endi o’zgarayotgan edi Vengriyaga borib nechi ming dollor investitsiyaga shartnoma imzolab keldilar iloji boricha chet elliklarni olib kelib imkoniyatlarimizni ko’rataayotgan edilar Prezidentimiz siyosatini vijdonan bajarayotgan edilar

Dilfuza Suvonova Койил, хокимни макташганини энди эшитяпма.Яшасин, фидойи инсонлар!

Хафиза Ашурова Сурхондарё хокими ростдан хам эл севган хоким. Бошка вилоят хокимлари хавас килинг ёш хокимга ва шундай булишга интилинг. Лекин Б. Пулатов хам яхши кадр, худо хохласа Э. Турдимовни бошлаган ишини давом эттиради. Яшанг Эркин Турдимов,канийди хамма хоким сизга ухшаса юртимиз хозиргиданда жуда тез ривожланарди. Э. Турдимов президентимиз суйган ва ишонган шогирдларидан… Омадини берсин…

Sunnat Arzikulov Эл ардогида булиш мана бундай булади! Хатирчи, Навои, Сурхондаре, Самарканд. Босган кадамингиз кутлуг булсин! Оллох куч- кувват, соглик саломатлигингизни берсин!

Изоҳ билдириш