20373

Мамлакатни ривожлантириш янги концепция бўйича баҳоланади

Ўзбекистон 10 октябрь 16:20 552

2017 йил 8 августдаги ПҚ–3182-сон Президент Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги 746-сон Қарори билан қуйидагилар тасдиқланди: Бу ҳақида Norma.uz хабар берди.

Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларини сарҳисоб қилишнинг янги концепцияси ва концепция схемаси;

жойларда аниқланган муаммо ва камчиликларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда ҳал этишнинг намунавий “йўл харитаси” макети. “Йўл харитаси” аниқ ҳудудни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ушбу ҳудудда аҳолининг турмуш тарзи ва ижтимоий муҳофазасини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликлар олдини олишга қаратилган бўлади ҳамда ҳар йилга мўлжаллаб тузилади ва ҳар чоракда янгилаб борилади;

уйма-уй юришни ҳисобга олиш дафтари макети. Ушбу китобда, шу жумладан, юриш ўтказилган уй хўжалиги эгаси томонидан кўтарилган муаммолар, уларни бартараф этиш бўйича чоралар ва уларни бажариш муддати, уй хўжалиги эгаси томонидан муаммолар бартараф этилганлиги тасдиғи каби устунлар мавжуд.

Изоҳ билдириш