15859

Мактабларда ремонт учун пул йиғилмайди; янги таъмирлаш-эксплутация хизматлари ташкил этилмоқда

Ўзбекистон 22 август 10:48 509

Энди мактабларда таъмирлаш ишлари учун пул йиғилмайди, давлат таъмирлаш-эксплуатация хизматларини ташкил қилмоқда, деб хабар берди Спутник Ўзбекистон мухбири.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сентябр ойи охирига қадар бу хизматларни ташкил қилиш бўйича қарор қабул қилиш топшириғини берган.

Янги хизматлар бинолар ва иншоотларнинг ўрнатилган тартибда эксплуатация қилиниши, электр энергияси, сув, газни тежаб ишлатилишини таъминлаш ва мосламалар ҳолати бўйича мониторинг олиб бориш учун ташкил қилинмоқда.

Бу хизмат турининг ташкил қилиниши таълим ва тиббиёт муассасаларида сантехник ва электрик сингари штатларнинг тугатилишини назарда тутади.

Барча юзага келаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал этиш учун хизматлар мобил бўлинмалар ташкил этилади.

Ўзбекистон раҳбари топшириғи билан ташкил этилаётган хизматларнинг материал-техник базаси давлат томонидан молиялаштирилади. Мирзиёев, шунингдек, махсус автотранспорт, қурилмалар, компьютер техникаси ва жиҳозларни харид қилиш учун пул ажратилишини белгилаган.

Изоҳ билдириш